Иқтисодиёт | 16:12 / 08.11.2019
31875
1 дақиқада ўқилади

Epsilon: газ ташувчи автомобилларнинг 20 таси етиб келди

Компания куз-қиш мавсумида аҳолини табиий газ билан бир маромда таъминлаш борасидаги Ҳукумат топшириғини бажаришда иштирок этиб келмоқда.

Мамлакат аҳолисини табиий газ ва нефт маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида уларни қазиб олиш ҳажми кўпайтирилиб, йўналишдаги инфратузилма ривожлантирилмоқда. Суюлтирилган газни тўғридан-тўғри, айниқса, чекка ҳудудлардаги аҳоли уйларига етказиб бериш мақсадида 200 махсус автомобиллар харид қилиниши назарда тутилган. Ҳозирда уларнинг 20 тадан иборат биринчи қисми Ўзбекистонга етиб келди. Буюртмалар қабул қилгани куну-тун фаолият кўрсатадиган диспетчерлик хизмати йўлга қўйилмоқда.

Шунингдек, маиший эҳтиёжлари учун ёқилғи сотиб олишда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида компания томонидан махсус дастур ишлаб чиқилмоқда.

Компания ишлар тўғрисида маълумот беришда давом этади.

Epsilon компанияси Матбуот хизмати

Мавзуга оид