Спорт | 11:20 / 13.10.2019
9274
1 дақиқада ўқилади

Александр Усик Чэз Уизерспунни нокаут қилиб, супероғир вазндаги фаолиятини бошлади

Украиналик боксчи Александр Усик Чикагодаги бокс оқшомида америкалик тажрибали боксчи Чэз Уизерспунни (38-3) мағлубиятга учратди.

Александр муддатидан олдин ғалаба қозонди, еттинчи раунддан кейин америкалик спортчи жангни давом эттиришдан бош тортди.

Украиналик боксчи учун бу супероғир вазн тоифасидаги илк жанг бўлди. -91 кг вазн тоифасида 2011 йилги Бокудаги жаҳон чемпионати ғолиби, 2012 йилги Лондон Олимпиадаси чемпиони бўлган Усик 2013 йилда профессионал рингдаги фаолиятини бошлаган ва шу вақтга қадар 17 жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Энди Александр Усик – супероғир вазн тоифасида WBO чемпионлиги камари учун расмий даъвогарга айланди. Руис – Жошуа реванши ғолиби украиналик боксчига қарши рингга кўтарилиши мажбурий бўлади.

Бундан аввалроқ Усик ҳали супероғир вазн тоифасида дебют қилмай туриб Деонтей Уайлдерни жангга чорлаганди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид