Ўзбекистон | 10:39 / 31.03.2021
51130
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

Фото: KUN.UZ

1-2 апрелда Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистон орқали ғарбий Сибирнинг жанубий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ҳаво массалари кириб келади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 1-2 апрел кунлари республика бўйича ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда.

1 апрел куни кечаси 0-5 даража илиқ, кундуз куни 5-10 даража илиқ бўлади.

2 апрелда кечаси 0-2 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуққача бўлиши мумкин, кундуз куни 12-17 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид