Ўзбекистон | 13:39 / 17.04.2020
5878
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 20 апрелдан иситиш тизими ўчирилади

Иссиқлик таъминоти тизимини ўчириш босқичма-босқич амалга оширилади 

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳрида 20 апрелдан иситиш тизими ўчирилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати кейинги ҳафтада 27 даража иссиқ ва ундан ортиқ бўлишини кўрсатаётган об-ҳаво прогнозини ўрганган ҳолда, шунингдек, энергия манбаларини тежаш ва иссиқлик таъминоти тизимини ёзги иш тартибига ўтказиш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан турар жойларда иссиқлик таъминоти тизимини 20 апрель кунидан бошлаб босқичма-босқич ўчириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ҳоким ўринбосари Бахтиёр Раҳмонқуловнинг сўзларига кўра, иссиқлик таъминоти тизимини ўчириш босқичма-босқич амалга оширилади. Биринчи навбатда, иссиқлик манбаларига босим пасаяди, насос станциялари ўчирилади, кейин турар-жой бинолари ва маҳаллий қозонхоналарнинг иссиқлик таъминоти тизимлари тўхтатилади. Жараён охирида иситиш тармоқлари тўлиқ иссиқ сув таъминоти режимига ўтади. Иссиқлик таъминоти тизимининг ўчирилиши бўйича тўлиқ жараён ўртача уч кун давом этади.
  
Шу билан бирга, шаҳар ҳокими ўринбосарининг таъкидлашича, иссиқ сув таъминоти бўйича карантин тугагунига қадар баҳорги ҳафталик ўчириш амалга оширилмайди, келгуси иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича барча таъмирлаш ишлари жадваллари мавжуд вазиятдан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилади.

Мавзуга оид