Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Тошкентда ҳарбий бўлинмалар Ғалаба боғидан шаҳар марказига қараб байрамона марш ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, Тошкент шаҳрининг асосий кўчалари бўйлаб Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари бўлиб ўтди.
Тадбир “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида, ҳарбий оркестр ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари билан бошланди.
Шундан сўнг ҳарбий бўлинмалар жанговар қўшиқлари ила пиёда юришни бошлади.
Марш йўналиши қуйидагича бўлди: Ғалаба боғи (Сағбон ва Зарқайнар кўчалари орқали) – Ўзбекистон давлат табиат музейи – “Чорсу” бозори – Тошкент цирки (Зарқайнар кўчаси) – “Халқлар дўстлиги” санъат саройи (Ўзбекистон шоҳкўчаси ва Фурқат кўчаси) – “Magic City” мажмуаси (Фурқат кўчаси).
Magic City'даги тўхташ нуқтасида Фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дифеле намойишлари ижро этилади.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати тадбир фотосуратларини тақдим этди.





















Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026