Иқтисодиёт | 09:35 / 10.12.2024
4243
1 дақиқада ўқилади

Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми икки баробар оширилади

Айрим ҳудудлардаги газ заправкалар ишига киритилаётган чеклов муносабати билан биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми вақтинчалик икки карра оширилади. 

Фото: Kun.uz

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бунинг учун барча ҳудудларда зарур миқдорда захиралар яратилган. 

Талаб ва таклифга қараб биржа савдоларига жойлаштирилаётган автобензин ҳажмини янада ошириш имконияти мавжудлиги маълум қилинади.

Истеъмолчиларнинг автобензинга бўлган талабини тўлиқ қондириш масаласи давлат назоратига олингани айтилган.

Таъкидланишича, жорий куз-қиш мавсумида мамлакат аҳолисини автобензин билан зарур миқдорда ҳамда узлуксиз таъминлаш юзасидан барча зарурий чоралар кўрилган.

Вазирлик хусусий автозаправкалар эгаларидан нархларни сунъий равишда оширмасликни, автобензинни сифат ва миқдор жиҳатидан тўғри сотишни сўраган.

Ҳозирги вақтда ишчи гуруҳлар томонидан жойларда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда. Нархларнинг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилмайди, дейилади маълумотда.

Бундан олдин Ўзбекистонда метан заправкалар фаолиятига чекловлар киритилиши хабар берилганди.

Мавзуга оид