Ўзбекистон | 19:00 / 21.08.2023
9092
2 дақиқада ўқилади

Central Asian University АҚШ билан ҳамкорликда Профессионал МBА дастурига қабул бошлади

Central Asian University (собиқ AKFA Университети) Профессионал МBА (Master’s in Business Administration) дастурига қабул бошланди. CАU Профессионал МBА дастури турли соҳаларда ишлаётган мутахассислар учун ҳам ишлаб, ҳам ўқиш имконини яратади ва карьеравий ўсиш имконини таъминлайди.

CАU Профессионал МBА дастури талабалари АҚШнинг нуфузли Cоlorado State University билан 1+1 имконидан фойдаланишлари мумкин. 1 йилни юқори кўрсаткичлар билан тамомлаган талабалар МBА дастурининг 2 йилини Cоlorado State University’да ўқишлари ва 2та диплом: Central Asian University ва Colorado State University дипломларига эга бўлишлари мумкин.

CАU Профессионал МBА дастури АҚШнинг нуфузли университетлари стандартларига тўлиқ жавоб беради ва талабаларга дунёнинг исталган нуқтасида компанияларни муваффақиятли бошқариш малакасини беради. CАU Бизнес Мактаби профессорлари орасида Гарвард, Кембридж Университетлари, шунингдек Европа, Корея, Япония ҳамда Хитойнинг нуфузли университетларида ўқиган ва тадқиқот олиб борган олим ва профессорлар ҳамда Apple, LG Electronics каби компанияларида ишлаган менежерлар дарс беришади.

CАU Профессионал МBА дастури икки йил давом этади. Дарслар тўлиқ инглиз тилида олиб борилади ва ҳафтада икки ёки уч кун кечқурун соат 18:00-21:30 орасида бўлиб ўтади. МBА дастурига қабул 1 сентябргача давом этади. CАU Профессионал МBА дастурига исталган соҳада бакалавр дипломига эга бўлган, инглиз тилини биладиган (IELTS 6 ёки унинг эквиваленти) номзодлар ҳужжат топшириши мумкин. Иш тажрибасига эга, айниқса менежерлик лавозимида ишлаган номзодларга устунлик берилади.

Номзодлар ҳужжатларини қуйидаги илова орқали топшириш мумкин:

https://forms.gle/vUL9nK6z9a6Hm8FZ6

Реклама

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид