UzAuto Motors 2020 йилда ONIX ва бошқа янги моделларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
UzAuto Motors 2020 йилда харидорларга ягона платформадаги ONIX ва бошқа янги моделларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси бўйича саъй-ҳаракатларни бошлаб юборди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
“2020 йил давомида ушбу автомобилни янги платформада ишлаб чиқариш жараёнига тайёрлаш мақсадида корхонада созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан корхонада ишлаб чиқариш жараёни 6 январгача вақтинча тўхтатилади”, дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, 2020 йилда янги моделларни ўзлаштириш доирасида ишлаб чиқариш жараёнида қисқа танаффуслар кузатилиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, бу компания томонидан харидорларга автомобилни ўз муддатида етказиб берилишига тўсқинлик қилмайди.
Қайд этилишича, 2019 йилда компания томонидан 250 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш режаси қўйилган бўлиб, харидорларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда 271 098 дона автомобиль ишлаб чиқарилди. 2018 йилда ушбу кўрсаткич 220 минг донани ташкил қилганди.
Мавзуга оид
12:05 / 22.07.2020
«Юриш» навбати Кушербаевда. Депутат ва UzAuto Motors баҳси давом этади
22:46 / 21.07.2020
«UzAuto Motors» тез ёрдам учун сотиб олинаётган «Дамас»лар масаласида Расул Кушербаевга жавоб қайтарди
16:58 / 20.07.2020
UzAuto Motors Service & Trade-In Center барча хоҳловчилар учун минилган автомобиллар бозорини очади
14:09 / 09.07.2020