Жамият | 20:41 / 20.01.2021
3899
1 дақиқада ўқилади

«Илмга кўмак» акцияси: Хоразмдаги мадрасанинг 5 нафар талабаси учун шартнома пуллари тўлаб берилди

«Вақф» хайрия жамоат фонди 14 январь куни «Илмга кўмак» акциясини эълон қилган эди. Акция мақсад – Ўзбекистондаги диний таълим муассасаларида ўқиётган 20 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож талабаларнинг шартнома пулларини тўлаб бериш.

Акция орқали жами 101 562 408 сўм хайрия маблағи жамғариш режалаштирилган.

Фонд хабарига кўра, айни пайтгача бу маблағнинг 43 миллион сўмдан ортиғи йиғилган.

«Бугун ушбу хайрия ҳисобидан акциянинг 1-босқичида Хоразм вилоятидаги Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юрти 5 нафар талабаси учун 19 078 225 сўм ўтказиб берилди», – дейилади фонднинг 20 январдаги хабарида.

«Вақф» фонди саховатпеша ватандошларни «Илмга кўмак» хайрия акциясида фаол иштирок этишга чорламоқда.

Payme орқали хайрия қилиш учун ушбу ҳавола орқали ўтиш лозим.

Нақд пул ёки пул ўтказмалари учун:

Ҳ/р: 20212000900881753008

МФО 00837

СТИР: 207276595

«Ипотека банк» Юнусобод туман филиали

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид