10:14 / 01.07.2020
25538

Магистратурага ҳужжатлар қабул қилиш бошланди

Магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади. 

Фото: Getty Images

Бугун, 2020 йил 1 июль куни республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди. 

Президентнинг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон қарорига мувофиқ, 2020/2021 ўқув йили учун давлат ОТМнинг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади. 

Вазирлик хабарида эслатилишича, магистратурага қабул Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан коронавирус пандемияси шароитидан келиб чиқиб, онлайн тест ўтказиш орқали президент қарори билан белгиланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосида қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади.

Магистратурага кириш синовлари таркибига (хусусан, мутахассислик фанлари бўйича кириш синовлари таркибига) тегишли мутахассисликлар соҳаларида талабгорларни илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни аниқлаш бўйича тест саволлари ҳам киритилади.

Мавзу
Қабул-2020
20 июнь куни ОТМларга ҳужжат қабул қилиш бошланди. Имтиҳонлар 1 август куни бошланиши режалаштирилмоқда.
Барчаси
Top