“Магистратура натижалари 30 августгача эълон қилинади” – вазирлик вакили
Контракт-тўлов миқдори ўқув йили бошлагунча, магистратура натижалари эса 30 августгача эълон қилинади. Таъкидланишича, магистратурага қабул бўйича барча танловлар таҳлил қилиб бўлинган.

Фото: АОКА
2023/2024 ўқув йили учун имтиҳон якунларига бағишланган матбуот анжуманида контракт-тўловлари миқдори ва магистратура жавоблари қачон эълон қилиниши ҳақида маълумот берилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қабул жараёнларини ташкил этиш бўлими бошлиғи Абдусамат Маманазаровнинг маълумот беришича, контракт-тўловларининг миқдори Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан бирга шакллантирилган. Расмий тасдиқлангач, ўқув йили бошлангунча эълон қилинади.
“Оширилган ва супер тўлов-контракт ҳам давлат комиссияси томонидан белгилаб берилади. Сиртқи, кундузги ёки кечки таълим шакллари учун супер конрактга қабулда чекловлар бўлмайди, бирдек амал қилади. Фақат ОТМнинг моддий-техник базаси ва профессор-ўқитувчилар билан таъминланганига эътибор қаратилади”, – деди вазирлик вакили.
Шунингдек, Kun.uz мухбири вазирлик вакилида магистратурага қабул натижалари қачон эълон қилинади деган савол билан мурожаат қилди.
Маманазаровга кўра, магистратурга қабул натижалари ҳам 30 августга қадар тасдиқланади. Ҳозир барча танловлар таҳлил қилиб бўлинган. Хорижий тилни билиш бўйича сертификатлар уларнинг асосий базаларида сўровнома юбориш орқали аниқланган.
“Фақат натижаларни олий таълим муассасалари кесимида тасдиқлаб эълон қилиниши кутилмоқда. Бу ўқув йили бошлангунга қадар амалга оширилади”, – деди бўлим бошлиғи.
Тавсия этамиз
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
Жамият | 17:21 / 05.04.2025
Марказий банк картадан пул ўтказмаларига қўйилган янги талабга изоҳ берди
Иқтисодиёт | 17:09 / 05.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Самарқандда ҳайдовчи 25 нафар болани Damas'га миндириб кетаётгани аниқланди
Жамият | 10:47
-
Германиянинг АҚШга экспорти янги тарифлар туфайли 15 фоизга қисқаради
Жаҳон | 10:40
-
Ким Чен Ин Шимолий Кореяда илк компютер ўйинлари клубини очиб берди
Жаҳон | 10:16
-
Украина дронлар ишлаб чиқаришини максимал даражада оширмоқда — Зеленский
Жаҳон | 09:30
Мавзуга оид

15:02 / 28.01.2025
Академик ҳалоллик, янги адабиётлар, олийгоҳлар трансформацияси: миллий таълимда нималар ўзгаряпти?

23:29 / 28.08.2024
Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди

14:50 / 06.08.2024
Магистратура учун рад этилган аризаларни таҳрирлашга қўшимча муддат берилди

19:01 / 27.07.2024