Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
IT STEP академияси – компьютер соҳасида профессионал таълим!
Автоматлаштирилган муҳит кўплаб соҳаларга етиб борди ва бу трендга бўлган талаб доимий тарзда ортиб бормоқда. Boston Consulting Group тадқиқотларига мувофиқ, 2025 йилга келиб шу сабаб туфайли 10 миллионга яқин киши ишсиз қолиши эҳтимоли мавжуд. «Борт» ортида қолиб кетмаслик учун янги авлод вакиллари одатий фанлар билан қўшимча тарзда малакани оширишга ҳам катта эътибор қаратишлари зарур.
Энг долзарб ва катта маошли касб
Хўш, қайси соҳасини танлаш керак? Аналитикларнинг фикрича, IT (ахборот технологиялари) соҳаси янада талабгир бўлиб боради. Бу касб эгалари ҳозирда энг кўп маош оладиган мутахассислардир. Улар 5-10 йилдан кейин ҳам янада оммалашадики, лекин талаб камаймайди.
Қаерда АТ мукаммал ўрганиш мумкин?
АТ соҳасини мукаммал ўзлаштириш, етарлича тушуниш учун сифатли таҳсил олиш керак. Ўзбекистонда профессионал АТ мутахассисларини тайёрлайдиган ажойиб академия мавжуд: IT STEP академияси!


Мазкур академия - 1999 йилда Одесса шаҳрида ташкил булган ва компьютер таълимига ихтисослаштирилган энг йирик халқаро ўқув маскани. Бу ерда ҳар йили виртуал оламининг сир-асрорларидан хабар топувчи, лойиҳалар ишлаб чиқарувчи, қийин ечимларга жавоб топа олувчи профессионал дастурчилар, дизайнерлар ва тизим муҳандислари етишиб чиқади. IT STEP академиясининг дунё бўйлаб 22 мамлакатида 83 филиали мавжуд. Ҳозир унда таҳсил олган битирувчилар сони 125 мингга етган.
9 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун эса IT STEP да Кичик Компьютер Академияси йўналиши мавжуд. Кичик Компьютер Академиясининг асосий мақсади болаларни касбга йўналтириш. 2017 йил Женевада БМТ халқаро саммитида Кичик академия дастури “Инсон салоҳиятини яратиш” номинациясида дунё бўйича энг яхшиси деб топилган.
Академиянинг Тошкент филиали
Жорий йилда IT STEP Халқаро Компьютер Академиясининг Тошкентдаги филиали анъанавий директорлар учрашувида "Йил янгилиги" номинациясининг ғолибига айланди. Мазкур мукофот сўнгги йиллар ичида очилган академия филиаллари орасида энг кўп ўқувчиларни ўқитаётган, тез суръатда ривожланаётган филиал сифатида Тошкент IT STEP академиясига топширилди.

Ҳозирда болалар учун Академияда дастурлаш, ўйинлар, веб-сайт яратиш, робототехника, дизайн, 3D моделлаштириш, видеомонтаж каби 15 турдаги йўналишлар мавжуд. Фарзандларингиз бу ерда АТ соҳасини тушуниб етишишига, келажакда танлаган касбининг янада профессионали бўлишига ва юқори натижаларга эришишига ишонган ҳолда таълим олади.
Академия 9 ёшдан 14 ёшгача бўлган барча болаларни ўқишга таклиф этади. Ўқув якунида битирувчиларга “IT STEP” компьютер академиясининг махсус халқаро дипломлари топширилади.
Келажак учун тўғри йўлни ҳозирданоқ танланг! IT STEP академияси эса бу йўлда сизга яқиндан ёрдам беришга тайёр.


Мурожаат учун телефон: +998 78 113-33-43, +998 90 330-33-43
Сайт: tashkent.itstep.org
Telegram: @itstep_tashkent
Instagram: @itstep.tashkent
Facebook: @itstep.tashkent
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
13:28 / 17.12.2025
Рақобат қўмитаси ўқув марказларини огоҳлантирди (рўйхат)
15:35 / 27.08.2025
“60 ёшда ҳам автобус кутишни истамасангиз ...” — Чирчиқдаги реклама эътирозга сабаб бўлди
10:15 / 09.07.2025
Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари учун Россия ўқув марказлари очилиши мумкин
09:03 / 01.04.2025