Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
IV “Заковат-Гамбит” шахмат чемпионати ўтказилади
Соврин жамғармаси 620 миллион сўмни ташкил этувчи турнирда иштирок этишни хоҳловчилар учун рўйхатдан ўтиш (gambit.zakovatklubi.uz веб-сайтида) 14 октябр куни соат 23:59 гача давом этади. Унда Ўзбекистоннинг исталган шахматга қизиқувчи фуқароси иштирок этиши мумкин.
Фото: Заковат-Гамбит
Жорий йил октябр ойида IV “Заковат-Гамбит” шахмат чемпионати бўлиб ўтади. Турнирнинг финал босқичи 22-23 октябр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Чемпионатда қатнашиш учун gambit.zakovatklubi.uz веб-сайтида 14 октябр куни соат 23:59 гача рўйхатдан ўтиш лозим. Рўйхатдан ўтишда иштирокчилар ўз рейтингини ҳисобга олиши ва тегишли гуруҳда рўйхатдан ўтиши керак.
ℹ️ “Заковат-Гамбит” турнирига рўйхатдан ўтиш тартиби ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.
Маълумот учун, “Заковат-Гамбит” шахмат чемпионати ҳар йили мунтазам ўтказиб келинади. Турнир саралаш, яримфинал ва финал босқичларидан иборат бўлади.
16 октябр куни иштирокчилар учун chess.com платформасида онлайн саралаш босқичи ўтказилади. 21 октябр куни турнирнинг яримфинали, 22-23 октябр кунлари эса финал босқичи ўтказилади.
Шахматчилар рейтингига қараб 5 та гуруҳга бўлинган ҳолда беллашувлар олиб боради.
Мусобақа соврин жамғармаси гуруҳлар ўртасида қуйидагича тақсимланади:
А гуруҳи
1-ўрин – 50 миллион сўм
2-ўрин – 30 миллион сўм
3-ўрин – 20 миллион сўм
Аёллар ўртасида 1-ўрин – 20 млн сўм.
Б гуруҳи
1-ўрин – 50 миллион сўм
2-ўрин – 30 миллион сўм
3-ўрин – 20 миллион сўм
Аёллар ўртасида 1-ўрин – 20 млн сўм.
C гуруҳи
1-ўрин – 50 миллион сўм
2-ўрин – 30 миллион сўм
3-ўрин – 20 миллион сўм
Аёллар ўртасида 1-ўрин – 20 млн сўм.
Д гуруҳи
1-ўрин – 50 миллион сўм
2-ўрин – 30 миллион сўм
3-ўрин – 20 миллион сўм
Аёллар ўртасида 1-ўрин – 20 млн сўм.
Э гуруҳи
1-ўрин – 50 миллион сўм
2-ўрин – 30 миллион сўм
3-ўрин – 20 миллион сўм
Аёллар ўртасида 1-ўрин – 20 млн сўм.
Энг ёши катта иштирокчи учун махсус мукофот – 10 млн сўм
Энг ёши кичик иштирокчи учун махсус мукофот – 10 млн сўм.