Жаҳон | 08:14 / 10.02.2024
22375
1 дақиқада ўқилади

Россияда меҳнат муҳожирлари ва қўриқчилар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

Маҳаллий полиция ходимлари маълумотига кўра, муштлашувда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаган.

Ижтимоий тармоқларда Россиядаги меҳнат муҳожирлари ўртасида оммавий муштлашув юз бергани, унда Ўзбекистон фуқаролари ҳам иштирок этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Меҳнат миграцияси агентлиги ҳодиса тафсилотлари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, оммавий муштлашувда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, муштлашув 2024 йил 8 феврал куни Москва вилоятидаги “Wildberries” омборхонасида бир гуруҳ ишчилар ва қўриқчилар ўртасида юз берган.

Маҳаллий полиция ходимлари тақдим этган маълумотларга кўра, ушбу оммавий муштлашувда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаган”, дейилади хабарда.

Мавзуга оид