Жамият | 15:30 / 30.06.2016
20170
1 дақиқада ўқилади

Гулчеҳра Эшонқулова (Шарапова) Истанбул Университетининг тил марказини тамомлади

Актриса Гулчеҳра Эшонқулованинг турмуш ўртоғи Шароф Шарапов билан Истанбул шаҳрида яшаётганлигидан хабарингиз бор. Актриса Истанбул университетининг  тил марказини тамомлагани ҳақида инстаграмдаги ўз саҳифаси орқали маълум қилди.    

-“Бир босқичнинг якуни бошқасининг бошланишига қўйиладиган қадамлардир. Тил маркази билан хайрлашиб, кейинги катта қадамни қўйиш вақти ҳам етиб келди. Бизни олдимизда машаққатли университет ҳаёти, янги талабалар, янги кечинмалар кутяпти”.