Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Якка тартибдаги тадбиркорлар ва қурилиш ташкилотлари раҳбарлари диққатига!
Фото: Ўзметкомбинат
“Ўзметкомбинат” АЖ сизларга бетон ва қурилиш эритмалари ишлаб чиқаришда фаол минерал қўшимча ҳисобланган конденсацияланган микросиликат (МК-85) дан фойдаланиб кўришни таклиф қилади
Конденсацияланган микросиликат (МК-85) кулранг аморф кремний ултра-дисперс кукуни ҳисобланади.
Микросиликатдан фойдаланиш қуйидаги афзалликларни беради:
Бетонга юқори мустаҳкамлик ва сувга чидамлилик хусусиятини тақдим этади (кўп қаватли бинолар, йўл ўтказгичлар, кўприклар, метро дубенглари, пойдевор асослари учун сифатли бетонлар ишлаб чиқариш);
Бетоннинг кислота ва юқори ҳароратга қаршилиги таъсирини оширади (кимё ва металлургия заводлари қурилиши учун ишончли бетонлар);
Бетон қоришмасининг бир қисмини (30-40 % гача) тўлдириб, бетон ва бетон аралашмаларининг мустаҳкам бўлишига ёрдамлашади (бу турдаги бетонлар, айниқса, нефть ва газ конлари, қудуқлар устунларини цементлашда қўл келади);
Қаттиқ ва ҳаракатли майдонлар учун махсус бетонлар сифатини оширади (айниқса, сейсмик хавфли ҳудудлар, аэродромлар ва ракета учириш майдончаларини қуриш учун мўлжалланган бетонлар ишлаб чиқаришда муҳим);
Ишлаб чиқаришда жараённи қисқалигини таъминлаш орқали иссиқлик билан ишлов бериш учун энергия сарфини камайтиришда қўл келади.
Нархи: бепул
Етказиб бериш шартлари: олиб кетиш, Бекобод шаҳри, “Ўзметкомбинат” АЖ
Микрокремнийнинг кимёвий таркиби
- SiO2 95.8
- MgO 0.7
- Fe2O3 0.8
- Al2O3 0.4
- MnO 0.4
- СаО 0.4
- W 0.3
Алоқа учун телефон рақамлари:
Маркетинг бўйича мутахассис: (90) 952-03-11 Азиз Пиров
Маркетинг бўлими: (70) 913-26-74, [email protected]
"Ўзметкомбинат" дан ижтимоий тармоқлар орқали фойдали таклифларни кузатиб боринг:
Telegram: t.me/umk_matbuot_xizmati
Facebook: fb.com/matbuot
Instagram: instagram.com/umk_matbuot_xizmati/
Реклама ҳуқуқи асосида