09:10 / 18.06.2019
70983

Зеленский Путин билан илк учрашувидаги биринчи сўзлари қандай бўлишини маълум қилди 

Фото: Zelenskiy's Press Service/Pool Photo via AP

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путин билан илк учрашувида россиялик ҳамкасбига Қрим ва Донбасс Украинанинг қисмлари ҳисобланишини айтган бўларди. У бу ҳақда Bild нашрига интервьюсида айтиб ўтди.

“Путин билан биринчи марта учрашганингизда унга нима дейсиз?”, деб сўрашган журналистлар Зеленскийдан. “Гапни Донбасс ва Қрим Украина эканлигидан бошлаймиз”, деб жавоб қилган Украина президенти.

Украина етакчиси Қрим Украина таркибига қайтарилишига умид билдирган ва яриморолда кўп марта бўлгани ва уни яхши кўришини айтган. “Мен учун Қрим ҳар доим Украинанинг бир қисми бўлган ва шундай бўлиб қолади”, деб қўшимча қилган Зеленский.

Унинг айтишича, Киевда Россияга қарши санкциялар Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети тикланмагунча кучда қолиши керак, деб ҳисоблайдилар.

Украина президентининг фикрича, санкциялар ҳудудни қайтаришга ва ўт очишни тўхтатишга ёрдам берувчи восита ҳисобланади. “Агар бу восита ишламаса, унда бу механизмни тўлдириш лозим”, деб қўшимча қилган Зеленский.

Путин “адаши”ни Украина президенти сайловларидаги ғалаба билан табрикламаган, у билан телефонда гаплашмаган. Унинг таъкидлашича, у Зеленский билан алоқалардан бош тортмаган ва унга алоқа ҳақида таклифлар тушмаган. Путин Зеленскийни Россия ҳақида душман сифатида гапиргани учун табрикламаганини қўшимча қилган.

Top