Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европарламент Россиядаги президентлик сайлови ноқонунийлиги тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди
Резолюцияда, шунингдек, Европа Иттифоқи «Россия фуқаролик жамияти ва демократик мухолифатни фаол қўллаб-қувватлаши кераклиги» қайд этилган.
Европарламент Владимир Путинни Россиянинг ноқонуний президенти деб тан олган резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда Европарламент матбуот хизмати хабар берди.
Резолюцияда, шунингдек, Европа Иттифоқи «Россия фуқаролик жамияти ва демократик мухолифатни фаол қўллаб-қувватлаши кераклиги» қайд этилган. Айбловга Украинанинг босиб олинган ҳудудларида ҳам «сайлов» ўтказилгани сабаб бўлган.
«Парламент Россияда ва Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудларида ўтказилган ноқонуний президентлик сайловини қоралайди. 2024 йил 15-17 март кунлари Россияда бўлиб ўтган президентлик сайловидан сўнг, Европарламент аъзолари Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ва халқаро ҳамжамиятни уларнинг натижаларини қонуний деб тан олмасликка чақирмоқда, чунки улар ноқонуний босиб олинган ҳудудларда ўтказилган. Сайлов Украинада ҳам, Россияда ҳам на эркин, на адолатли бўлди», дейилади баёнотда.
Европарламент депутатлари фикрича, Россия расмийларининг бу «бемаъни томошасидан» ягона мақсад Владимир Путин учун сайловнинг қонунийлиги, унинг ички қатағон сиёсати ва энг муҳими, Украинага қарши тажовузкор уруши учун кўриниш яратиш эди. Парламент Венгрия бош вазири Виктор Орбан Европа Иттифоқи позициясидан чекиниб, Владимир Путинни қайта сайлангани билан табриклаганидан «афсусда».
«Европа Иттифоқи Россия фуқаролик жамияти ва демократик мухолифатни фаол қўллаб-қувватлаши керак. Парламент аъзо давлатларни Путин билан алоқаларини минтақада тинчлик учун зарур бўлган масалалар, шунингдек, маҳбуслар алмашинуви, Украинадан депортация қилинган болаларни қайтариш ёки сиёсий маҳбусларни озод қилиш каби гуманитар ва инсон ҳуқуқлари мақсадлари билан чеклашга чақиради.
Европа Иттифоқи Россия фуқаролик жамияти билан тўлиқ бирдам бўлиши ва инсон ҳуқуқлари бузилишида айбдорларни жазолаши керак. Европарламент депутатлари Европа Иттифоқи ва аъзо давлатларни Россиянинг мустақил фуқаролик жамияти ташкилотлари, мустақил оммавий ахборот воситалари ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини фаол қўллаб-қувватлашда давом этишга, Россия демократик мухолифати билан фаол ҳамкорлик қилишга ва уларни қўллаб-қувватлашга чақиради», дейилади баёнотда.
Резолюцияни 493 нафар депутат ёқлади, 11 нафари қарши бўлди ва 18 нафари бетараф қолди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
20:34 / 08.06.2026