Жаҳон | 18:15 / 19.06.2024
10911
6 дақиқада ўқилади

Вовчанск штурми давом этмоқда, Москвада ҳарбий кўргазма. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 846-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Путин КХДРга ташриф буюрди.
  • Армия тўғрисида «фейк» тарқатгани учун қамалган сиёсатчи Иля Яшин камер типидаги хонага ўтказилган.
  • «Медиазона»: Украинада уруш бошланганидан буён 10 мингдан ортиқ россиялик ҳарбий хизматдан бўйин товлашда айбланган.
  • Тартуск университети собиқ профессори Вячеслав Морозов Эстонияда Россия фойдасига жосуслик қилишда айбдор деб топилиб, олти йил муддатга қамалди.
  • Москвада суд Олий рада депутати Олексий Гончаренкони сиртдан ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
  • НАТО бош котиби Хитойни урушда Россияга технологиялар бўйича ёрдам кўрсатиш оқибатларидан огоҳлантирди.
  • Путин Шимолий Корея газетаси учун ёзган мақоласида КХДРга Россиянинг Украинадаги босқинида «кўрсатилган ёрдам учун» миннатдорчилик билдирди.
  • Ростов области Азов шаҳрида дрон нефт маҳсулотлари сақланувчи резервуарга ҳужум уюштирди.

Москвада «Барчаси ғалаба учун!» фонди кўргазмаси

Москвадаги Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (ВДНХ)да 18 июн куни Украинага босқин иштирокчиларига ёрдам кўрсатувчи «Барчаси ғалаба учун!» фондининг икки йиллик фаолияти шарафига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

«Барчаси ғалаба учун!» — Россия ҳукуматига алоқадор бўлган Бирлашган халқ фронти (ОНФ)нинг проектларидан биридир. ОНФ вакиллари тасдиқлашича, «Барчаси ғалаба учун!» фонди учун «мамлакат аҳолиси икки йилда роппа-роса 14 миллиард рубл» ўтказиб берган. Бу маблағлар дронлар, мўлжал олгич, генераторлар ҳамда Украинага босқинда иштирок этаётган россиялик ҳарбийлар учун бошқа техникалар ва жиҳозлар харидига йўналтирилган
Глеб Шчелкунов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
ВДНХда фонд маблағлари ҳисобига сотиб олинган техника ва жиҳозлар намуналари намойиш этилди
Глеб Шчелкунов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
ТАСС томонидан тарқатилган ОНФ пресс-релизига кўра, икки йиллик юбилейни нишонлаш вақтида ҳарбий эҳтиёжлар учун энг яхши инновацион ишланмаларни танлаб, синовдан ўтказувчи ва оммавий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватловчи «Кулибин клуби» олиб борган иш натижалари намойиш этилган. Шунингдек «Халқ фронти кибердружиналари»нинг интернетда ахборий хавфсизликни таъминлашга қўшган ҳиссаси ҳақида ҳам сўз юритилган
Глеб Щелкунов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press

Владимир Путин Шимолий Кореяда

РФ президенти Владимир Путин 18-19 июн кунлари КХДРга ташрифини амалга оширмоқда. Сафар олдидан у маҳаллий «Нодон синмун» газетаси учун мақола ёзган, унда бошқа гаплар қаторида Шимолий Кореяга Украинадаги урушда кўрсатилган «кучли қўллов» учун миннатдорчилик билдирган. Путиннинг ташрифи муносабати билан Пхенян кўчаларида унинг портретлари ва Россия байроқлари илинган. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин РФ президентини кутиб олиш учун шахсан аэропортга ташриф буюрди. Олдинроқ Ғарб нашрлари ёзганидек, КХДР Россияга Украинага босқин учун қурол ва ўқ-дорилар етказиб берган.

Владимир Путин ва Ким Чен Ин Пхенян аэропортида. Шу ерда РФ ва КХДР раҳбарлари Путин ўзи билан олиб келган «Аурус» лимузинига ким биринчи бўлиб чиқиши борасида мулозамат кўрсатишди
Гавриил Григоров / Спутник / EPA / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучлари жангчиси Донецк областида ўқ отиш машқларида

2024 йил 18 июн
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Вовчанск атрофидаги украин артиллериячилари

Харкив областида Россия қўшини бир неча ҳафтадан буён эгаллашга ҳаракат қилаётган Вовчанск шаҳри атрофида бошқа бўлинмалар қаторида 57-алоҳида мотопиёдалар бригадаси ҳам мудофааланмоқда.

57-алоҳида мотопиёдалар бригадаси Вовчанск атрофига май ойи бошида — Россия қўшини Харкив областининг чегарадош районларига юриш бошлашидан олдин ташланганди
Nikoletta Stoyanova / Getty Images
Вовчанск — Харкив областида май ойида Россия қўшини яқинлашиб келган илк аҳоли яшаш манзилларидан бири бўлганди. «Аввалига душман шундай катта куч билан босим қилдики, бу ҳатто ҳайратга соларди. 30, 40, 60 кишилик колонналарда бостириб келишди. Бизда бу россияликларга тенг снаряд йўқ эди», — дея ҳикоя қилади «Громадске» билан суҳбатда 57-бригада баталёнининг «Марцин» лақабли командири
Nikoletta Stoyanova / Getty Images
Россия қўшини мунтазам зарбалар билан беш кун ичида Вовчанскни вайрон қилиб, «иккинчи Бахмут»га айлантирди, деган «Марцин». Аммо, жонли куч ва ўқ-дорилар борасидаги устунликка қарамай, улар барибир шаҳарни эгаллай олишмади. «Россия армияси Вовчанскда ўралашиб қолиши кўзда тутилмаганди. Ва шаҳар марказидаги тор дарёни кечиб ўтишга уриниш учун плацдармни эгаллаб олишга муваффақиятсиз уринишида ўнлаб аскарларини йўқотишини кутишмагани аниқ», — дея қайд этади Forbes журналисти Дэвид Акс
Nikoletta Stoyanova / Getty Images

Мавзуга оид