Ўзбекистонда импортни чеклаш режалаштирилмаяпти
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида валюта сиёсати бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.
Ўзбекистон молия вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметовнинг айтишича, валюта курсининг ўзгаришига ҳукумат ҳеч қандай сунъий таъсирлар кўрсатишни режалаштирмаяпти.
“Ташқи факторлардан қочиб қутулиб бўлмайди. Марказий банк, ҳукумат фақатгина бундай ўзгаришларни олдиндан прогнозлаш ва ички ҳолатни мослаштириш учун чоралар кўриши мумкин.
Курс табиий равишда ўзгаради. У ҳозир эркин бозор шароитида. Валюта курсининг ўзгаришига иқтисодиётнинг барометри сифатида қараш керак. Барометр кўрсатаётган ҳароратга фақатгина мослашиш мумкин, барометрнинг ўзини ўзгартириб бўлмайди. Курс ўзгаришида ҳукумат фискал мувозанатни қатъийлаштириш, таъсирларни минималлаштириш орқали рол ўйнаши мумкин”, - деди Ишметов.
Ўз навбатида, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг айтишича, Ўзбекистонда импорт конвертациясига ҳеч қандай чеклов қўйилиши кўзланмаган.
“Импортнинг юқори бўлиши бизда ҳозир табиий жараён. Инвестицион фаолликни ошириш импорт ҳажмини оширмасдан бўлмайди. Валюта бозорини эркинлаштирганимиз биздаги мавжуд хуфиёна импортни ҳам расмийлаштиришга имкон беради.
Импорт маҳсулотларининг аксариятини машина, асбоб ускуналар ташкил этади. Уларни ўзимизда ишлаб чиқариш ҳали мавжуд эмас. Демак, импорт юқорилиги сақлаб қолинади”, - деди МБ раиси.
Мавзуга оид
11:23 / 01.11.2024
«Биз учун қизиқлиги унинг қайси нархда кириб келиши» – МБ раиси энергетика ресурслари импортида Россияга қарамлик ҳақида
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
23:37 / 23.10.2024
Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул улуши 20,7 фоизгача камайди — Марказий банк
15:20 / 19.10.2024