Ўзбекистон | 22:20 / 06.06.2020
36924
2 дақиқада ўқилади

Марказий банк кредитлар бўйича ўртача ставкаларни 21 фоиз этиб белгилади

 Ўзбекистон Марказий банки 5 июнь куни кредитлар бўйича ўртача ставкаларни 21 фоиз атрофида бўлишини белгилади. Ушбу хабарни Kun.uz'нинг ҳукуматдаги манбаси тасдиқлади. 

Фото : KUN.UZ

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифи юзасидан «Ўзбекистон 24» телеканалида эфирга узатилган репортажда мамлакатнинг келгуси монетар сиёсати бўйича ўзгаришлар маълум қилинди. 

Таъкидланишича, Шавкат Мирзиёв пул тушуми кескин қисқарган корхоналарни айланма маблағлар билан тўлдириш ва экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун 1 триллион сўм кредит ажратилиши бўйича мутасаддиларга кўрсатма берган. 

«Марказий банк кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларни 21 фоиз атрофида бўлишини белгиланди. Яъни беш фоизли компенсация берилса, тадбиркор учун кредит 16 фоизга айланади», – дейилади эфирга узатилган лавҳада.

Жорий йилнинг 15 апрель куни Марказий банкнинг асосий ставкаси 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланган. Шундай қилиб, пандемияда ажратилган айрим кредитлар қайта молиялаш ставкаси даражасига пасайиши мумкин. 

 Давлат раҳбари бизнес лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит ресурслар ҳажмини 25 фоизга ошириш, ҳар бир секторда камбағалликка қарши курашиш штабини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Маълум қилинишича, Жаҳон банки иштирокида бу йил қишлоқ жойларда тадбиркорлик лойиҳалари учун 26,5 миллион доллар ажратилиши, оилавий тадбиркорлик дастурларига 400 миллиард сўм кредит йўналтирилади.

Мавзуга оид