Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 11:27 / 05.05.2016
23619
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Мурод Муҳаммедов 35 ёшида вафот этди
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Мурод Муҳаммедов 5 май куни 35 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерациясининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
"ЎФФ бугун, 5 май куни 35 ёшида вафот этган ФИФА ҳаками Мурод Муҳаммедов оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради", дейилади хабарда.
Бекободлик футбол ҳаками Мурод Муҳаммедовнинг оламдан ўтиши сабаблари маълум қилинмади.