Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон темир йўллари» Арисдаги портлаш муносабати билан айрим йўналишларда поездлар ҳаракатини вақтинча тўхтатди
«Ўзбекистон темир йўллари» АК матбуот хизмати Қозоғистоннинг Арис шаҳридаги ҳарбий қисмда юз берган портлаш муносабати айрим поездлар ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.
«Ўзбекистон темир йўллари»нинг баёнотида айтилишича, «Қазақстан темир жоли» миллий компанияси АЖ томонидан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида айрим йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
Қуйидаги йўловчи поездларининг Арис станцияси орқали ҳаракати қайта ишга тушишига қадар вақтинча тўхтатилади:
№5/6 Тошкент – Москва
№149/150 Андижон – Москва
№315/316 Тошкент – Қозон
№369/370 Тошкент – Новосибирск
№381/382 Тошкент – Уфа
№365/366 Тошкент – Челябинск
№321/322 Олмаота – Нукус
№2/1 Олмаота – Тошкент
«Мазкур йўналишлар учун чипталарни сотиб олган йўловчилар темир йўл кассаларига йўл ҳужжатлари (чипталари)ни тақдим этган ҳолда уларга чипталарнинг қиймати тўлалигича қайтарилади», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:41 / 28.11.2025
Нега Ўзбекистон поездларига чипта нархи қиммат?
22:20 / 13.06.2025
Андижонда темирйўл цистернасига чиққан эркакни ток урди
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
21:16 / 26.07.2023