Ўзбекистонда Туркия тажрибаси асосида тоғ-адирларни ўзлаштириш бошланади
Туркия тажрибаси асосида тоғ-адирларни ўзлаштириш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилади ҳамда қишлоқ хўжалигини суғурталаш тизими жорий қилинади.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Туркия ва Саудия Арабистони билан иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича келгуси режалар кўриб чиқилди.
Йиғилишда савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида кўриладиган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берилди.
Туркия тажрибаси асосида тоғ-адирларни ўзлаштириш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳамда қишлоқ хўжалигини суғурталаш тизимини жорий қилиш, халқаро стандартларга мос ўзбек-турк Уруғчилик тест марказини очиш мўлжалланган.
Икки мамлакат ўртасидаги имтиёзли савдо битими доирасида маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш, тўқимачилик, чарм-пойабзал, электротехника, ҳунармандчилик маҳсулотларига тариф ва бож ставкаларини камайтириш, Истанбул шаҳрида Ўзбекистоннинг савдо ваколатхонасини очиш режалаштирилган.
Президент Туркиянинг йирик компаниялари билан истиқболли лойиҳалар портфелини шакллантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.
Мавзуга оид
08:30 / 28.09.2024
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
09:23 / 26.09.2024
Туркияда 8 ёшар қизалоқнинг ўлдирилиши. Бу ҳақида нималар маълум?
18:28 / 25.09.2024
Туркияда яшаш учун рухсатнома олган ўзбекистонликлар сони маълум бўлди
20:03 / 19.09.2024