Жамият | 19:21 / 08.11.2022
15786
2 дақиқада ўқилади

ТИҚХММИ-Миллий тадқиқот университетининг QS халқаро рейтингдаги кўрсаткичи янада мустаҳкамланди

Фото: ТИҚХММИ матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги "Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университетини трансформация қилиш ва комплекс ривожлантириш дастурини амалга ошириш ҳамда 2025 йилга қадар халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатга киритиш вазифалари белгиланган.

Бу борада ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети халқаро рейтинг кўрсаткичларини йилдан йилга ошириб бормоқда.

2022 йилнинг 8 ноябрь куни Индонезиянинг Жакарта шаҳрида QS халқаро рейтинг агентлиги Осиё давлатлари олий таълим муассасаларининг рейтинг натижаларини эълон қилди. 

Унда ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети QS Asia University Rankings-2023’да Осиё-Тинч океани минтақаси университетлари орасида 301-ўрин, Марказий Осиё университетлари орасида 14-ўрин, Ўзбекистон олий таълим муассасалари орасида 1-ўринда  қайд қилиниб, QS World University Rankings: QS Asia University Rankings 2023’да 40 фоизли энг илғор университетлари қаторидан жой олди.

 “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети Матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид