Қашқадарёлик ота-она қизига Ишани деб исм қўйди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида дунёга келган қизалоққа айни пайтда “Ёшлар” телеканали орқали эфирга узатилаётган “Сенга ошиқман” сериали бош қаҳрамонларидан бирининг исми қўйилганини исботловчи сурат тарқалди.
2015 йилнинг 10 август куни дунёга келган қизалоққа берилган туғилганлик ҳақида гувоҳномада унинг исм-шарифи Лутфуллаева Ишани Жахонгир қизи деб ёзилган. Гувоҳнома пастки қисмида эса 2577 сон билан далолатнома қайд этилгани белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган давр ичида ўзбек оилаларида туғилган болаларга Брюс Ли, Чингачкук, Месси, Неймар, Дэвид Бекҳэм ва бошқа машҳур кино ҳамда сериал қаҳрамонлари, футболчиларнинг исм-шарифлари қўйилган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Мэр: Харкивга учувчисиз учоқлар ҳужум қилди
Жаҳон | 10:10
-
Ўзбекистонда миллий туризм ягона платформаси ишлаб чиқилмоқда
Ўзбекистон | 09:50
-
Трамп Уолцни ишдан бўшатди. Signal можароси ягона сабаб эмас
Жаҳон | 09:36
-
Германия ТИВ Рубио билан "Германия учун муқобил" бўйича баҳсда: Бу - демократия
Жаҳон | 09:31