10:29 / 09.09.2015
2838

Бекободда янги футбол стадиони қуриб битказилди

“Металлург” спорт комплексида футбол стадионининг очилиши футбол ишқибозлари учун Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллигига муносиб совға бўлди.

“Ўзметкомбинат” матбуот хизматининг хабар беришича, янги спорт объекти муассаса жамоаси иштирокида ҳашар йўли билан барпо этилди.

“Янги футбол майдони ўзича ноёб ҳисобланади. Унда профессионал футбол жамоалари машғулот олиб боришлари мумкин. Бундан ташқари, тўртта жамоа бир-бирига халал бермаган ҳолда иккита майдонда бир вақтнинг ўзида мини-футбол ўйнашлари мумкин. Иккинчи мини футбол майдонининг қурилиши барча учун сюрприз бўлди. Унинг майдони унча катта эмас, бироқ футболнинг барча талабларига жавоб беради”, – дейилади матбуот хизмати хабарида.

Металлурглар, шунингдек, Бекобод шаҳридаги комбинат оталиғида бўлган 2-умумтаълим мактаби учун янги футбол стадиони, 12-умумтаълим мактаби учун эса ёпиқ спорт комплекси барпо этиб беришди.

2012 йилда Бекободнинг “Металлург” футбол жамоаси учун 15 минг ўринли янги стадион қуриб битказилган эди.

Top