Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анонс. Бугун ЕЧЛнинг Е, F, G ва Н гуруҳларида биринчи тур ўйинлари ўтказилади
15 сентябрь оқшомида бошланган ЕЧЛнинг илк тури бугун яна 4та гуруҳдаги 8та ўйин орқали давом эттирилади.
Е гуруҳи
Рома - Барселона

Бугунги ўйинлар орасида энг марказий мақомидагиси Италия пойтахти Рим шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда. "Рома" турнирни ўтган мавсум чемпиони "Барселона"га қарши ўтказади.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади ва UzReport канали орқали трансляция қилинади.
Бу ўйин Месси учун ЕЧЛдаги 100-ўйин бўлиши кутилмоқда.
Байер - БАТЭ

Е гуруҳининг иккинчи ўйинида Германиянинг "Байер" жамоаси гуруҳ аутсайдери сифатида қаралаётган БАТЭ (Беларусь) жамоасини қабул қилади. Бу мавсумни "аптекачилар" кўнгилдагидек бошлай олмади. Жамоа 3турдан кейин 3 очко билан 13-ўринда кетмоқда.
F гуруҳи
Динамо Загреб - Арсенал

"Арсенал" бу мавсумда ҳам "Бавария" билан битта гуруҳдан жой олган. Лекин гуруҳдаги яна икки жамоа нисбатан кучсиз саналади. Бугун "канонирлар" шундай жамоалардан бири "Динамо Загреб"га қарши биринчи турни сафарда ўтказади.
Олимпиакос - Бавария

"Бавария" бу мавсумда ҳам турнир ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан ҳисобланмоқда. Жамоа Хосеп Гвардиола раҳбарлигида ҳали ЕЧЛ ҳолиби бўлишга эришмади ва "Олимпиакос"га қарши ўйинда бу мақсад йўлидаги навбатдаги ҳаракатини бошлайди.
E гуруҳи
Челси - Маккаби Т-А

"Челси" АПЛда кўрсатаётган ёмон натижаларини халқаро майдондаги ғалабалар орқали ҳаспўшлаши мумкин. Қолаверса, жамоа нисбатан осон гуруҳдан жой олган. Мухлислар Исроил чемпионининг Англияда мағлуб этилишига шубҳа билдиришмаяпти.
Динамо Киев - Порту

Киевликлар бугун ўз майдонида Португалиянинг "Порту" жамоасини қабул қилади. Бу ўйинда иккала жамоанинг ҳам имкониятлари тенг баҳоланмоқда.
H гуруҳи
Валенсия - Зенит

ЕЧЛнинг янги мавсумида Испаниядан қатнашаётган бешинчи вакил "Валенсия" бугун ўз майдонида "Зенит"ни қабул қилиш орқали иштирокини бошлайди.
Гент - Лион

ЕЧЛ гуруҳ босқичида аҳён-аҳёнда кўриниш берадиган Бельгиянинг "Гент" жамоаси турнирнинг доимий иштирокчиси "Лион"ни қабул қилади. Французлар таркибида бу ўйин арафасида асосий етакчи футболчи Набил Фекир жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди, Ляказет ҳам яхши спорт формасида эмас. Лекин бу ўйинда "шерлар"нинг имконияти юқорироқ ҳисобланмоқда.