Ражаб Адашев “Абдуллажон” фильми суратга олинишидаги сирларни ошкор этмасликни маъқул кўрди
Ўзбекистон халқ артисти Ражаб Адашев машҳур фильм съёмкасида унинг кетмони қандай қилиб учирилганини сир сақлаб қолишни маъқул кўрди. Бу ҳақда у “Оила даврасида” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Абдуллажон” фильмида актёр томонидан жонлантирилган Бозорбой образи фильм давомида кетмонга минган ҳолда ҳавода учиб юргани кўрсатилган. Бу саҳна қандай олингани ҳақидаги саволни санъаткор очиқ қолдирди.
“Бу мураккаб съёмка дейилади, - деди у. – Ҳозиргидек замонавий техникалар йўқ пайтда, шундай муваффақиятли тасвирларни олганимиз сир бўлиб қолгани маъқулми, дейман. Чунки айрим содда ҳамюртларимиз кетмоннинг учишига қаттиқ ишонганда. Ҳозир бундай картина олмоқчи бўлсангиз, жуда осон. Компьютерда ясаб ташласа бўлади. Лекин бир нарсани аниқ айтишим мумкинки, ўша ролим билан ҳақиқатда менинг кетмоним учган”.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Мэр: Харкивга учувчисиз учоқлар ҳужум қилди
Жаҳон | 10:10
-
Ўзбекистонда миллий туризм ягона платформаси ишлаб чиқилмоқда
Ўзбекистон | 09:50
-
Трамп Уолцни ишдан бўшатди. Signal можароси ягона сабаб эмас
Жаҳон | 09:36
-
Германия ТИВ Рубио билан "Германия учун муқобил" бўйича баҳсда: Бу - демократия
Жаҳон | 09:31