Ўзбекистон | 10:52 / 11.03.2021
54853
2 дақиқада ўқилади

Яширин камера кўрсатган реаллик. Шифокорлар нега пулга рецепт ёзади?

Kun.uz ҳомийлигидаги SUBYEKTIV лойиҳаси фармкомпаниялар шифокорларни «сотиб олиши» муаммосини ўрганди. Муаллиф «медпредставитель» қиёфасига кириб, шифокорларга рецепт учун пул таклиф қилди ва буни яширин камерага ёзиб олди. Хўш, муаммо илдизи қаерда?

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Cуриштирувимиз доирасида кўплаб шифокор ва фармацевтик фирма вакиллари билан суҳбатлашдик, лекин танлаган мавзумиз қалтис ва нозик бўлгани сабабли очиқ интервью беришга ҳеч ким рози бўлмади. Шундан сўнг шифокорлар билан фармацевтик фирма вакили, яъни «медпредставитель» қиёфасига кириб гаплашишга қарор қилдик, чунки бу – пулга рецепт ёзиш ҳолатларини очишнинг ягона йўли эди.

Алоҳида тайёргарлик кўриб, Тошкент шаҳридаги 10 дан ортиқ шифохона ва поликлиникаларда бўлдик, 20 га яқин шифокор билан «медпредставитель» қиёфасида гаплашиб, рецепт учун пул мукофоти (бонус) таклиф қилдик ва афсуски, бу каби таклифларга осон учадиган шифокорлар борлигига гувоҳ бўлдик. Шу билан бирга, таклифимизни рад этиб қувонтирган шифокорларни ҳам учратдик.

Хўш, нима сабабдан шифокорларни «сотиб олиш» мумкин бўлиб қолди? Шифокорлардан бири аноним қолиш шарти билан интервью беришга ва бунинг сабабларини айтиб беришга рози бўлди.

Хуллас, минг марта эшитгандан, бир марта кўрган яхши.

SUBYEKTIV лойиҳамизни YouTube, Telegram ва Instagram'да кузатиб боринг. Кўрсатувимиз ёққан бўлса, Like босишни, видео остига ўз фикрларингизни қолдиришингизни илтимос қилган бўлардик. Бу орқали сиз фойдали видеоларимиз оммалашишига катта ёрдам берган бўласиз.

Жамшидхон Зиёхонов,
SUBYEKTIV муаллифи.

Тасвирчи – Муҳаммаджон Ғаниев.

Тайёрлаган:  Жамшид Зиёхонов

Мавзуга оид