Жаҳон | 12:51 / 10.10.2015
6758
1 дақиқада ўқилади

Пхеньянда Корея Меҳнат партиясининг 70 йиллиги муносабати билан парад бўлиб ўтмоқда

Шимолий Корея пойтахти Пхеньян шаҳрида Корея Меҳнат партияси ташкил топганига 70 йил тўлиши муносабати билан ҳарбий парад бошланди. Бу ҳақда Синьхуа агентлигининг твиттерида маълум қилинган.

Қайд этилишича, парад аввалида Ким Ир Сен майдонидан духовой оркестр мусиқа садолари остида юриб ўтган.

Майдоннинг бир томонидаги трибунада эса мамлакат раҳбари Ким Чен Ин ўз мулозимлари билан биргаликда парадни кузатиб бормоқда. Унинг ёнида Хитой Коммунистик партиясининг сиёсий бюроси фахрий аъзоси Лю Юньшань жойлашган.

Бироз олдинроқ, хитойликлар делегацияси ушбу маросимда иштирок этиш учун Пхеньянга келгани хабар қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш