Алишер Усмонов видеомурожаати: қамалганлик сабаблари, тадбиркорлик ва инсонийлик ҳақида

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов “Коррупция билан кураш фонди” асосчиси, сиёсатчи Алексей Навальнийга видеомурожаат билан чиқди, деб хабар бермоқда “Коммерсантъ”. Миллиардер Навальнийнинг бир қанча вақт аввал қилинган илтимосини қўллаб-қувватлашга рози бўлган ва уни “ярамас” – “бошқа инсонни билмай туриб, у ҳақда ёлғон гапиришга тайёр бўлган одам” деб атади.
Навальний Усмонов видеосини ўз каналида жойлаштирди ва “пора берувчи, пора олувчи, фирибгар ва қаллоб”га яқин вақт ичида жавоб қайтаришга ваъда берди.
Тадбиркор Навальнийнинг Собиқ иттифоқ даврида олти йил қамоқда ўтирганига оид баёнотларини тасдиқлади, бироқ бу ишни "мавжуд бўлмаган" деб атади. Унинг кўрсатишича, "мамлакат Олий суди томонидан тўла оқланган киши – жиноятчи эмас" ҳамда у Навальнийни "омадсиз", "муваффақиятсиз тадбиркор" ва "суд органлари ҳукми" ҳамда "шартли муддат остидаги" "жиноятчи", деб атади.
"Менинг яширадиган нарсам йўқ, мен сендан фарқли равишда, олти йил қамоқда ўтирганман ва бу ҳақиқатдан ҳам сохталаштирилган иш бўйича бўлган: социалистик мулкни ўғирлаш. Сен мени зўрлаш учун қамоқда ўтирганимни айтдинг, яъни мақолалар бўйича манипуляция орқали ва сен бу ерда инсонлар ҳамда ярамас одамлар ўртасидаги чегарани дарҳол олиб ташламоқчи бўлдинг", - дея таъкидлаб ўтди тадбиркор.
"Сендан фарқли равишда, мен ҳаммаси учун ўз меҳнатим, қобилиятларим, ҳалоллигим билан тўлаганман. Сен умринг давомида менга ҳеч қачон туҳмат қила олмайсан. Лёша, барибир менинг олдимда жавоб беришинга тўғри келади", - деди Алишер Усмонов.
Унинг маълум қилишича, Навальний Усмоновни Россия резиденти сифатида солиқлар тўламаганликда айблаб, ёлғон гапирмоқда.
"Ўзинг қаерда солиқларни тўлайсан? Мен эса фақат Россияда тўлайман. Сен алдаётган одамлар билиши керак-ки, ҳатто шу йилнинг ўзида 2,7 миллиард рубллик солиқни декларациядан ўтказдим, ўн йил давомида эса қарийб ярим миллиард доллар тўладим", - деган Усмонов.
Усмонов давлатини йирик хусусийлаштириш келишувлари орқали ишлаб топгани борасидаги айбловларни ҳам рад этди.
Бундан ташқари, Усмонов Навальнийнинг мустақил суриштирув ўтказишини танқид қилди ва пора бериш борасидаги барча айбловларни рад этди. Тадбиркор, шунингдек, Навальнийга узр сўрашни ва "тинчгина яшаш"ни таклиф қилган.
18 май куни Москва шаҳрининг Люблина суди Усмоновнинг Навальнийга қарши даъво аризаси бўйича ишни кўриб чиқа бошлади. Унда кўрсатилишича, тадбиркор сиёсатчига нисбатан молиявий даъвода эмас, бироқ "Навальнийни ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни рад этишга мажбурлашни" талаб қилди.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Ўсишдан тўхташи мумкин — мутахассис болаларда уйқу етишмаслиги оқибатларидан огоҳлантирди
Жаҳон | 13:12 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«ПСЖ» эгалари яна бир клубни сотиб олмоқчи
Спорт | 01:40
-
The Atlantic Трамп жамоасининг Яманга ҳужумни муҳокама қилган чатига оид янги скриншотларни эълон қилди
Жаҳон | 00:46
-
Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Ўзбекистонга келади
Жаҳон | 23:50 / 26.03.2025
-
Аляскада самолёт музлаган кўл устига қулади. Унинг ичида бўлган оила 12 соатдан кейин қутқарилди
Жаҳон | 23:36 / 26.03.2025
Мавзуга оид

16:46 / 14.03.2025
Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова санкциялардан озод этилган бўлиши мумкин

22:38 / 14.02.2025
Telegramʼда «Алишер Усмонов акцияси» номли 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фирибгарлик билан шуғулланган шахслар ушланди

19:54 / 08.02.2025
Алишер Усмонов Германиянинг Tagesspiegel газетасига қарши судда ғалаба қозонди

17:20 / 04.02.2025