Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳужум бошлаганини эълон қилди
4 июн куни эрталаб Украина Жанубий Донецк йўналишида беш секторда кенг кўламли ҳужумни бошлади, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги 5 июнга ўтар кечаси.
Таъкидланишича, олдинга йўналтирилган назорат пунктларидан бири бошқарувида Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов бўлган.
Мудофаа вазирлиги Украина армияси ўз мақсадларига эриша олмаганини маълум қилди.
Россия ҳарбий идораси маълумотларига кўра, Украина Қуролли кучлари стратегик захирадаги 23- ва 31-механизациялашган бригадаларни жангга киритган, уларга бошқа ҳарбий қисмлар ва бўлинмалар ёрдам берган.
Ҳужумга олтита механизациялашган ва иккита танк батальонлари жалб қилинган.
Украина қарши ҳужумга тайёр, дея маълум қилганди унинг президенти Володимир Зеленский The Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида.
Давлат раҳбари бу операция қанча давом этишини билмаслигини қўшимча қилди.
Бундан ташқари, Киев ўз ҳамкорларидан кўпроқ қурол олишни хоҳлайди, дея таъкидлади Украина раҳбари.
«Биз баъзи нарсаларга эга бўлишни хоҳлаймиз, лекин ойлар давомида кута олмаймиз», деди Зеленский.
Мавзуга оид
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
20:43 / 12.11.2024