Жаҳон | 13:16 / 25.10.2015
3996
1 дақиқада ўқилади
Украинада маҳаллий сайловлар бошланди
Украинада маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари учун сайловлар бошланди.
Сайловлар илк марта янги қоидалар бўйича ўтказилмоқда. Унга кўра бир бир вақтнинг ўзида депутат учун ҳам, у вакили бўлган партия учун ҳам овоз берилади.
Мариуполда сайловларнинг бўлиб ўтиши хавф остида қолмоқда. Бу ерда комиссия аъолари босмадан яроқсиз бюллетенлар чиқарилганини аниқлашган ва сайлов участкаси очилмаган. Бу масала бўйича шаҳарда сайловнинг ўтказилиш муддатини ортга сўраб МСКга мурожаат қилишган.