08:15 / 09.11.2015
8013

Андижон вилоятидаги 4та туманда ИИБ бошлиқлари ўзгарди

Андижон вилоятининг 4та туманидаги ИИБларга янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВнинг расмий нашри ҳисобланмиш “Постда” газетаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, подполковник Хайрулло Маҳамадсолиевич Қодиров Андижон вилояти Балиқчи тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Санжар Бўронович Жабборов ўша вилоятнинг Олтинкўл тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Абдувоҳид Усмонович Иброҳимов Улуғнор тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Ботиржон Ҳошимович Ҳамидов Хўжаобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бундан ташқари, подполковник Маҳамадали Исмоилов Тошкент вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Top