Light | 12:49 / 28.11.2018
24291
7 дақиқада ўқилади
Реклама

Соч ва соқол ўсиши билан боғлиқ муаммоларингиз борми? SINOX уларни бартараф этади

Баъзи йигитларда ёши катта бўлишига қарамай юзида соқол ўсмаслик ҳолати кузатилади. Натижада улар соқол ўстириш учун нима қилиш кераклиги ва соқолни уй шароитида қандай ўстириш мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар билан қизиқишади.

 Албатта, соқолни эркаклик кўрки, қатъият ва жасорат белгиси сифатида маълумот изловчиларни тўғри тушуниш мумкин. Шу сабабдан бугун эркакларда соқол ўсмаслиги ёки сийраклиги ҳамда ушбу ҳолатни бартараф этишда кўмакчи маҳсулот бўйича маълумотлар билан бўлишамиз.

Албатта, соқол шунчаки ўсмай қолиши мумкин эмас. Бунинг сабаблари турлича. Жумладан, витамин, фойдали микроэлементларнинг етишмаслиги, жинсий ривожланишнинг кечикиши, ёш ва генетика, нотекис жинсий ривожланиш ҳамда ирсият билан боғлиқ сабаблар эркакларда ушбу муаммони келтириб чиқариши мумкин.

Агар сиз ҳам соқол ўсмаслик ёки соқолингизнинг сийраклиги туфайли ўзингизда ноқулайлик ҳис қилаётган бўлсангиз, қуйида соқол ўсишини тезлаштирувчи, дунё олимларининг кўп йиллик меҳнати самараси бўлган, янги ва юқори самарали маҳсулот ҳақида маълумот берамиз.

SINOX лосьони бу – андроген алопецияси бор инсонларда соқол ва соч ўсишини тезлаштирувчи, эркак юз териси остки қатламлари, бош қисмида қон айланишини яхшиловчи ва соч ҳамда соқол фолликулаларининг озиқланишини таъминловчи самараси юқори маҳсулот ҳисобланади.

Унинг таркиби табиий ўстирувчи стимуляторлар ва активаторлар, жумладан, калий каналларини фаоллаштирувчи воситалар (миноксидин ва миноксидил)дан ташкил топган.

SINOX савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни соқол ва соч ўстиришда ҳам бир хилда самарали восита сифатида қўллаш мумкин.

Қўллаш ҳақида:

SINOX соқол ва соч ўстирувчи восита сифатида эркакларда учрайдиган андрогенетик алопецияда ташқи қўллаш учун мўлжалланган.

Уни бир кунда 2 маротаба қуруқ бош териси ва иякнинг муаммоли қисмига пуркагични 6-7 маротаба босиш орқали сингдирилади.

Фойдаланиш ҳақида

Sinox лосьонидан нафақат соқол ўстириш, балки эркак ва аёлларда каллик ва сочларнинг сийраклашувида ҳам бирдек фойдаланиш мумкин.

Sinox лосьонини эркакларда соқол ўсмаслиги ва сийраклиги, шунингдек, бошнинг тепа қисми ва пешона қисмида соч тўкилишида фойдаланилганда юқори натижага эришиш мумкин.

SINOX савдо белгиси остида мижозларда тақдим этилаётган препаратларга ҳеч қандай гормонал воситалар қўшилмаган.

SINOX юқорида келтирилган сабабларнинг аксариятида ўзининг юқори эффектини намоён эта оладиган замонавий дори воситалари рўйхатида туради.

Sinox билан соқол ва сочларингизга кўркамлик бахш этинг!

Қуйидаги телефон рақамлари орқали Sinox мутахассисларидан БEПУЛ маслаҳатлар олинг ва ўзингизда Sinox препаратларини синаб кўринг.

+(998 93) 567 14 14

+(998 99) 400 42 44

Соқол ўсмаслигининг сабаблари эса турлича. Соқол шунчаки ўсмай қолмаслиги мумкин эмас, демак бунинг қандайдир сабаби мавжуд.Лекин айнан шу хақида ўйлаб тушкунликка тушиш ёки шу соқол ўстиришни мақсад қилиб, қандайдир ечим излаб ваҳимага тушиш ҳам шарт эмас.

Соқол ўсмасликнинг сабаблари:

Соқол ҳам худди соч каби витаминлар, фойдали микроэлементлар ва бошқа компонентларнинг етишмаслиги,ундан ташқари соч қатламларининг зарарлангани, эркак жинсий гормони тестостерон етишмаслиги, жинсий ривожланишнинг кечикиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Айтганча тестостерон эркак организмда катта аҳамиятга эга, тестостерон етишмаслиги нафақат соқол ўсмаслигига, балки бошқа жиддий касалликларни келтириб чиқаришига ҳам хизмат қилади.

Ёш ва генетика

Энг оддий сабаб – соқол ўсадиган вақти келмаган. Юздаги соқол организм ёш бўлган даврда ҳам ўсмайди. Соқол ўсиши генетикага ҳам боғлиқ.Отангиз ёки бобонгиздан қачон ва неча ёшида соқол чиқиши бошлангани хақида сўраб кўринг. Ҳар нарса бўлиши мумкин. Балки бу айнан сизнинг оилавий генингиз билан боғлиқдир. Агар сиз ҳали 18 кирмаган бўлсангиз бу ҳақда ўйламанг ҳам, одатда жинсий ривожланиш бу ёшда ҳам давом этади.

Ирсият

Ирсият сабаб ҳам, сизда соқол ўсиши бошқа тенгқурларингизга қараганда секинроқ ўсиши мумкин. Отасида рўй берган ирсий ривожланиш, фарзандда ҳам такрорланиши табиий.

Нотекис жинсий ривожланиш

Агар ўғил боланинг жинсий ривожланиш жараёнида гормонларнинг “нотекис” ривожланиши содир бўлса, одатда жинсий ўсиш пайтида гормонлар анча тез ҳаракатланади ва организмда нуқсонлар келиб чиқишига сабаб бўлади.

Гормонал нуқсонлар нафақат юзда соқол ўсмаслиги, балки бошқа жиддий касалликлар келиб чиқишида ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши мумкин. Бундай ҳолатда ўзбошимчалик билан бирон чора кўрмасдан, андролог ёки эндокринологга мурожаат қилган маъқул.

Соқол ўстириш учун маслаҳатлар:

Агар сизда тиббий тарафлама муаммо бўлмаса, витамин ва гормонлар жойида бўлса,тўғри овқатланишни йўлга қўйинг. Шифокорлар кунига 2 литр сув ичишни маслаҳат берадилар. Витамин А га бой маҳсулотларни истеъмол қилинг.

Витамин С ҳам иммун тизимларини мустаҳкамлайди, шу сабабли ҳам бу витаминлар истеъмол қилиниши маслаҳат берилади.

Витамин Е – қон айланишини яхшилаб, кислород етишмовчилигининг олдини олади. Витамин Е етишмаслиги соч ва соқолдаги ранглар жилосини камайтиради.

· Ширинликдан тийилинг. Шакар организм учун зарарли. Қанд миқдорининг кўпайиши сочларни юпқа ва кучсиз қилиб қўяди. Чой билан ҳам кам шакар истеъмол қилинг. Иложи борича газланган сувларни ичманг. Кун давомида организм ўзига керакли моддалар билан етарли озиқланиши учун овқатланишни тартибланг.

· Толиққан организмга дам бериб туринг.

· Соқол ўстириш учун мўлжалланган махсус юз ниқобларидан ҳам фойдалансангиз бўлади.

Витамин В га бой бўлган зарурий элементларни истеъмол қилинг.

Юқоридаги барча маслаҳатларга бирданига амал қилиш шарт эмас . Ушбу маслаҳатларнинг баъзиларига амал қилиш ҳам, етарли даражада ёрдам беради деган умиддамиз. Агар сизда бошқа турдаги рецептлар ёки маслаҳатлар бўлса, биз ва муштарийларимиз билан ўртоқлашсангиз жуда ҳам мамнун бўлар эдик.

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Илёс Сафаров

Мавзуга оид