Ўзбекистон | 16:47 / 30.10.2023
5312
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Янги технологиялар ёрдам беради: бюджетни тежаш ва ёмон йўллар муаммосига ечим топиш имконияти

Мамлакатда йўлларнинг ҳолати оғир ва актуал масала. Йилдан йилга йўл қурилишида ва таъмирлашда янги, сифатли материаллардан фойдаланилмоқда. Аммо давлат барча ҳудудлардаги йўлларнинг ҳолатини назорат қилишга улгурмайди. Бунга ечим топиш мумкинми? Агар яхшилаб изланилса бунинг имкони бор – бу бюджетгаям сезиларли фойда келтиради.

LION TRANS GROUP компанияси мутахассислари томонидан KAIROS SYSTEM корхонаси билан ҳамкорликда “O‘zavtoyo‘l” АЖ билан тузилган шартнома асосида амалга оширилган А-373 Андижон-Ўш автомобил йўлида ишга туширилган ҳаракатдаги транспорт воситаларини тортиш учун автоматик ўлчов ва вазнни бошқариш тизими тажриба лойиҳаси буни исботлади.

Ҳаддан ташқари оғир юкли автомобиллар йўлларнинг ёмон ҳолатга келишига сабаб бўлади. Бундай юк машинасининг бир ўзи 50 000 та енгил автомобил каби йўл юзасига таъсир қилади.

 

Ўзбекистонда илк маротаба LION TRANS GROUP компанияси KAIROS SYSTEM компанияси билан ҳамкорликда WIM тизимини тўлиқ циклда – ускунани жиҳозлаш ва етказиб беришдан то республиканинг амалдаги стандартларига мос равишда тўлиқ ишга туширишгача бўлган мураккаб йўлдан ўтишга муваффақ бўлди.

WIM – динамик автомобил тортиш тизимлари

WIM пилот лойиҳаси энг замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда ўлчам ва вазнни назорат қилишнинг тўлиқ бошқарувини ривожлантириш йўлида илк қадамдир. Ушбу йўналиш Ўзбекистон республикасининг йўл инфратузилмасини сақлаб қолиш ва республикада юк ташиш қоидалари, қурилиш меъёрлари ва тартибларини қайта кўриб чиқиш учун катта маълумотлар базасини ҳам беради.

Мазкур лойиҳа маҳаллий компанияга WIM ускуналарини ишлаб чиқариш ва жорий этишга ихтисослашган жаҳон компанияларининг бебаҳо тажрибасини ўзлаштириш ва Ўзбекистонда ҳар қандай техник мураккабликдаги ускуналар билан ишлай оладиган тажрибали мутахассислар мавжудлигини намоён қилиш имконини берди.

Юқори технологияли ускуналарни етказиб бериш ва қўллаб-қувватлаш IPCOMROADS s.r.o компаниялар гуруҳи томонидан амалга оширилди. Бугунги кунда компания МДҲ мамлакатлари ва Европадаги WIM станцияларининг энг йирик интеграторлари ва қурувчиларидан бири бўлиб, 2020-2022 йилларда 40 дан ортиқ WIM – динамик автомобил вазнини ўлчаш тизимлари комплексини қурди, шунингдек, кўприклар ва йўл метеостанцияларида WIM тизимини йўлга қўйиб, фойдаланишга топширди.

LION TRANS GROUP компанияси ҳаракатланаётган автомобиллар учун Weigh-in-Motion динамик тортиш тизимларини жорий қилиш бўйича бутун жараённи йўлга қўяди. Масалан: лойиҳалаш, етказиб бериш, жиҳозларни ўрнатиш ва WAGAWIM тизимларини ишга тушириш, уларни техник қўллаб-қувватлашни ўз зиммасига олади.

WIM тизими биринчи ўринда, юк автомобилларида меъёрдан ортиқ юк ортилганда юкланиш даражасини аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортиш учун олдиндан маълумотларга эга бўлишга мўлжалланган. Шу билан биргаликда, у транспорт юклари ва транспорт ҳажми тўғрисидаги ҳақиқий маълумотларга асосланган йўл тармоғини таъмирлаш ва реконструкция қилишни янада оқилона режалаштириш усуллари учун ҳам қўлланади.

WIM тизимининг асосий компонентлари

Ҳаракатда тортиш тизимини жорий этишдан мақсад реал вақт режимида транспорт воситаларининг оғирлиги ва ўқидаги юклари тўғрисидаги маълумотларни йиғишдир. Ушбу маълумотлардан ўлчам ва вазн меъёрларидан ошиб кетишини кузатиш, шунингдек, бошқа ақлли транспорт тизимлари (ITS) йўл ҳаракати мониторинги, йўлларни лойиҳалаш, йўлларни сақлашни режалаштириш, ҳаракатни режалаштириш ва бошқалар учун ишлатилиши мумкин.

Ҳаракатдаги транспорт воситаларини тортиш учун автоматик ўлчов ва вазнни бошқариш учун биринчи платформани жиҳозлаш бўйича пилот лойиҳа доирасида LION TRANS GROUP компанияси KAIROS SYSTEM компанияси билан биргаликда операторлар учун иш станциялари, шунингдек, маълумотларни йиғиш ва сақлаш учун сервер хонаси билан маълумотларни қайта ишлаш марказини ишга туширди.

Марказда автотранспорт воситаларини реал вақт режимида визуализация қилиш, олдиндан танланган юк машиналарининг ўлчамлари ва оғирлиги ҳақидаги фотосуратлар ва маълумотларга эга инспекторлар учун дастурий таъминотга эга маълумотлар мавжуд.

Ҳар бир WIM ўлчаш майдончаси тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун узлуксиз қувват манбаи (UPS) ва қуёш панеллари билан жиҳозланган.

Бу нега керак?

Яна, аввал айтганимиздек, йўлларнинг ҳолати кўп омилларга боғлиқ. Ва уларнинг барчасини ҳисобга олиш учун, нисбатан айтганда, ҳар бир бўлим учун оператив лойиҳалар керак. Ва ортиқча юкланган юк машиналарини аниқлашдан ташқари, WIM аслида ушбу маълумотлар мажмуасини тўплайди ва таҳлил қилади. Яъни, реал вақт режимида йирик транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, умуман йўл ҳаракатини кузатиб боради, ҳарорат, намлик, шамол йўналиши ва тезлигини ўлчайди.

Оддий фуқаролар учун бу каби муҳим ижтимоий лойиҳалар - биринчидан, яхши ва сифатли йўлларда мамлакат бўйлаб хавфсиз саёҳат қилиш (бензин ва автоуловларга техник хизмат кўрсатишда сезиларли тежаш), иккинчидан, давлат йўналтириши мумкин бўлган бюджет маблағларини сезиларли даражада тежашни англатади. Бу эса ўз ўрнида кўпроқ мактаблар, касалхоналар ва болалар боғчалари қуриш мумкинлигини англатади.

Телефон: +998936221424    E-mail: s.ganiev@qpower.uz