Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:14 / 23.11.2015
1824
1 дақиқада ўқилади
Испанияда гиёҳванд моддалар савдосига қарши амалиёт вақтида 70дан ортиқ киши қўлга олинди
Испания полицияси 23 ноябрь куни гиёҳванд моддалар сотиш билан шуғулланувчи жиноятларни қўлга олиш тадбирларини ўтказди. Europa Press агентлиги хабарига кўра, ушбу махсус амалиётлар давомида 70дан ортиқ жиноятчи ҳибс қилинган.
Маълум қилинишича, бундай амалиётлар Испаниянинг Каталония вилоятидаги 15та муниципалитетида ўтказилган.
Қайд этилишича, 2014 йилдан буён жиноятчиларни кузатув ишлари олиб борилган. Бу ҳудуддаги жиноятчилар асосан героин ва кокаин савдоси билан шуғулланишади.