16:54 / 06.12.2015
20561

Murad Buildings ташкил топганининг бир йиллиги нишонланди

2015 йил 5 декабрь куни Murad Buildings қурилиш компанияси ташкил топганининг бир йиллиги нишонланди. Асосий байрам танталари Тошкент шаҳридаги янги «Кўкча Қўрғони» турар-жой комплексида бўлиб ўтди.
Байрам тадбирини компания раҳбари Мурод Назаров очиб, барча меҳмонлар, хусусан, ҳамкорлари, яқинлари, дўстлари ва оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдириб, компания қандай ташкил топгани тўғрисидаги видеороликни томоша қилишга чақирди.


Шундан сўнг янги турар-жой комплексининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир доирасида ташриф буюрганлар комплекс билан яқиндан танишди.

Top