13:17 / 19.12.2015
50391

ОАВ: Ўзбекистонда паспорт алмаштириш муддати 2.5 йилга узайтирилди

Ўзбекистон фуқароларининг биометрик паспортга ўтиш муддати 2018 йилнинг 1 июлига қадар узайтирилди. Бу ҳақда ИИВ хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига таянган ҳолда Gazeta.uz сайти хабар бермоқда.

ОАВ суҳбатдошининг маълум қилишича, яқин кунда муддат узайтирилиши расман эълон қилинади.

“Жорий йил охирига қадар паспортини ўзгартиришга улгурмаган фуқаролардан ҳеч қандай жарималар ундирилмайди”, - дейилади хабарномада.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда биометрик маълумотларга эга паспортларга ўтиш жараёни 2011 йил 1 январидан бошланган бўлиб, у 2015 йил охирида якунланиши кутилаётган эди. 2014 йил 1 июлидан буён Ўзбекистон фуқаролари чет элга чиқиши учун уларда биометрик паспорт бўлиши талаб қилинади.

Top