Жамият | 14:22 / 03.01.2016
12383
3 дақиқада ўқилади

Мэл Гибсон 60 ёшни қаршилади

3 январь куни австралиялик ва америкалик актёр, “Оскар” мукофоти эгаси Мел Гибсоннинг туғилган куни. У 60 ёшга тўлди. У Австралияда 70 йиллар охирида суратга туша бошлади. “Телба Макс” фильмидаги роли орқали танилди.
Гибсон ушбу фильмнинг навбатдаги қисмларида ҳам суратга тушди. Ундан сўнг эса “Қирғинбарот қуроллар” фильмида полициячи Мартин Риггс образида экранларда пайдо бўлди. бу роли орқали томошабинларнинг ҳурматига сазовар бўлди (шунингдек, беш марта People Choice's мукофотини ҳам қўлга киритди). Гибсоннинг фаолиятида “Шерюрак” фильми ёрқин из қолдирган. Ушбу картина ўн йўналиш бўйича “Оскар” мукофотига қўйилган ва шулардан бештасида ғолибликни қўлга киритган. “Шерюрак” фильмидан сўнг у “Аёллар нима истайди” комедия фильмида, “Ватанпарвар” тархий картинасида ҳамда “Биз аскарлар эдик” фильмларида суратга тушди.
Шундан сўнг Гибсон режессёрлик иши билан шуғулланди. Инжил китобига асосланиб, Исо пайғамбарга бағишланган “Ҳаворийларнинг туйғуси” ҳамда мая ҳиндулари ҳаётига бағишлаб “Қиёмат” фильмларини суратга олди. Сўнгги йилларда Гибсон ҳаётида можаролар кўпайди. У «Мачете ўлдиради» ва «Қўлга тушмаслар»нинг учинчи қисмида унча катта бўлмаган роль ижро этди. 2016 йилда актёр яна катта кинога қайтди ва Окинавадаги жангга бағишлаб «Виждон туфайли» ҳарбий драмасида суратга тушди.


1. “Шерюрак” 1995 йил


2. “Телба Макс” 1979 йил


3. Мел Гибсон ва Жоди Фостер “Мэверик” фильмида 1994 йил


4. Мэл Гибсон ва Дэнни Гловер “Қирғинбарот қуроллар” фильмида 1987 йил


5. Жулия Робертс ва Мэл Гибсон “Фитна назарияси” премьерасида. Лос-Анжелес 1997 йил.


6. Мэл Гибсон “Шерюрак” фильми орқали қўлга киритган иккита “оскар”и билан (режиссура ва энг яхши фильм йўналишлари бўйича). 1996 йил


7. “Гамлет” 1990 йил


8. Мэл Гибсон собиқ рафиқаси Робин Мур ва фарзандлари билан.


9. “Ватанпарвар” 2000 йил


10. Мэл Гибсон ўзининг собиқ севгилиси Оксана Григорева билан. 2010 йил


11. Арнольд Шварценеггер ва Мэл Гибсон “Қўлга тушмаслар 3” фильми премьераси олдидан.


12. Мэл Гибсон ўзининг “Қиёмат” фильмини Карлова Варда 2014 йилда ўтган халқаро кинофестевалда тақдим этмоқда.