Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ашхобод “Газпром” туркман газини сотиб олишни тўхтатганини маълум қилди
Россиянинг “Газпром экспорт” компанияси “Туркмангаз” давлат концернини мамлакатдан табиий газ сотиб олишни тўхтатиши тўғрисида огоҳлантирди. Бу ҳақда концерн матбуот хизмати маълумотига асосланган ҳолда РИА “Новости” хабар қилмоқда.
“Бундай қарор асосида халқаро газ бозоридаги вазиятнинг ўзгаргани, шунингдек, “Газпром экспорт”да вужудга келган алоҳида иқтисодий ва молиявий масалалар ётади”, - дейилади хабарда.
Ўз навбатида, “Туркмангаз” хабарида икки иқтисодий субъектлар ўртасидаги хўжалик алоқалари билан боғлиқ комплекс масалалар бўйича музокаралар ўтказишга тайёр эканини билдирган.
“Газпром” раҳбари ўринбосари Александр Медведов ҳам Ўрта Осиёдан газ сотиб олиш ҳажми сезиларли даражада қисқарганини маълум қилди. Жумладан, Туркманистондан импорт қилинаётган газ ҳажми 10 миллиард куб метрдан 4 млрд куб метрга қисқарди. Харид миқдорининг камайиши Европа ва Украинада Россия газига бўлган талабнинг қисқариши билан боғлиқ.