Жамият | 09:34 / 05.01.2016
2531
1 дақиқада ўқилади

Рио-де-Жанейродаги Олимпия стадиони қарзлар сабабли чироқсиз қолди

Рио-де-Жанейродаги Нилтон Сантос номли Олимпия стадиони 250 минг доллар миқдоридаги қарзи сабабли электр таъминотисиз қолди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Шаҳар мэрияси “Ботафого” футбол жамоаси қарздор эканини маълум қилган. Жамоа матбуот хизмати эса тўловлар учун шаҳар ҳукумати жавобгар, деб ҳисобламоқда.
Мазкур стадионда 2016 йилда ёзги Олимпия ўйинлари доирасида енгил атлетика бўйича мусобақалар бўлиб ўтиши лозим. Мазкур стадион 2007 йилда Панамерика ўйинларини ўтказиш учун очилган.