Жамият | 17:12 / 05.01.2016
4878
1 дақиқада ўқилади

Шуҳрат Қаюмов жонли ижрода яккахон концертини беради

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов баҳор фаслининг биринчи ойида ўзининг яккахон концерт дастурини ўтказади. Бу ҳақда хонанда Kun.uz сайтига маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, анъанага содиқ қолган ҳолда навбатдаги концерт дастурида ҳам тароналар фақатгина жонли ижро этилади. Бироқ кўплаб таклиф ва илтимослар инобатга олинган ҳолда бу галги дастур ҳар йилгидек декабрь ойида эмас, балки баҳорнинг илк ойи – мартда ўтказилади.

Айни пайтда концерт дастурини ўтказиш учун ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.