Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон маҳсулотлар учун экологик хавфсизлик белгисини жорий этади
Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мамлакат бозорларидаги маҳсулотларнинг экологик экспертизадан ўтказилиши ва экологик маркировка қилинишини кўзда тутувчи қарор лойиҳасини эълон қилди.
Қўмита вакилларининг фикрича, Ўзбекистонда экологик хавфсизлик белгисининг жорий этилиши атроф-муҳитга имкон қадар зарар бермайдиган маҳсулотларга бўлган эҳтиёжни орттиради.
Маркировка ва экспертиза ишлаб чиқарувчи ёки дистрибьюторнинг ташаббусига кўра ихтиёрий равишда ўтказилади.
Текшириладиган маҳсулот уч категорияга ажратилади. Биринчи гуруҳ товарларига экобелги Ўзбекистонда ўтказилган экологик сертификация натижаларига кўра, иккинчи гуруҳ товарларига мурожаат қилувчи тақдим этган экологик хавфсизлик талабларига мувофиқлик декларацияси асосида, учинчи гуруҳ товарларига эса маҳсулотнинг бутун ҳаёт силсиласи босқичларидаги экологик хавфсизлик тавсифлари ҳақидаги ахборот асосида берилади.
Экобелги тақдим этилгани ҳақидаги гувоҳнома ишлаб чиқарувчига 60 кун ичида берилади. У категориясига қараб 2-3 йил муддат амал қилади.
Қўмита вакилларининг ишонишича, махсус экобелгиларнинг пайдо бўлиши Ўзбекистонга The Global Ecolabelling Network глобал тармоғига 46-аъзо сифатида қўшилиш имкониятини беради.