17:21 / 10.01.2016
4524

Равшан Собиров янги альбом тақдимотини ўтказади

Таниқли хонанда Равшан Собиров ижодий фаолиятини жонлантирди. Хонанда маъмури берган маълумотга қараганда, у янги альбомини тақдим этиш арафасида турибди.
Айтилишича, янги альбомдан 21та янги қўшиқ ўрин олади. Альбомни тайёрлашда Руслан Шарипов, Вагиф Закиров, Али Ниязимбетов, Ҳусан Содиқовлар ҳамкорлик қилинди.
Бундан ташқари, янги клиплар ишланди: АҚШда “Яхшими, ёмонми” қўшиғига, Таиландда “севдим” қўшиғига клип олинди.
Айрим қўшиқларнинг кавер версиялари яратилди. Жумладан, Лейли билан “Хайр мактабим” қўшиғи янги кўринишда куйланди, “Аскар” қўшиғига янги версияда мусиқий безак берилди ва клип ишланди.
Буларнинг барчаси билан янги альбомда танишиш мумкин бўлади.

Top