Иқтисодиёт | 15:49 / 11.01.2016
3397
1 дақиқада ўқилади

Нефть нархи 33 доллардан пастлади

Нефть ва рангли металлар нархи душанба куни Хитой иқтисодиёти келажагидан хавфсираш доирасида тушиб кетган, олтин эса сўнгги икки ойдаги энг юқори кўрсаткични қайд этди.

Brent нефть фьючерсининг Лондондаги ICE Futures биржасидаги кўрсаткичи бугун 3 фоизга пасайиб, бир баррели 32,6 долларни ташкил қилмоқда. Таҳлилчилар бу кўрсаткичнинг ҳам пасайишини башорат қилишмоқда.

WTI туридаги нефть нархи эса, Нью-Йорк товар биржаси (NYMEX) савдоларида 1,9 фоизга камайган ва бир баррели 32,53 долларга тушиб кетган.