Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финляндия разведкасининг собиқ раҳбари: агар биз НАТОга кирсак, Россия чоралар кўради
Агарда Финляндия НАТО таркибига қўшилса, Россия шунга мувофиқ чоралар кўради. Бу ҳақда мамлакат разведкасининг собиқ раҳбари полковник Сакари Валлинмаа Huvudstatsbladet газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Охирги йилларда полковник Россиядаги ҳарбий-сиёсий вазият ўзгаришларини кузатиб бориб, унинг мудофаа салоҳияти кучайтирилаётганига амин бўлди.
“Финляндия унинг қўшниси охирги пайтларда ҳарбий қувватини ошириб борган, техникасини модернизация қилиб бораётган, ҳам анъанавий, ҳам кутилмаган ўқувлар ўтказиб келаётган қудратли давлат эканлигини тан олмоғи лозим”, - таъкидлади собиқ разведкачи.
Шу билан бирга, Россия ҳарбий салоҳиятининг ўсиши Финляндияга бевосита ҳарбий таҳдид солмайди. Валлинмаанинг таъкидлашича, ҳозирча разведка бу борада ҳеч қандай маълумотга эга эмас.