Иқтисодиёт | 12:49 / 21.01.2016
5238
1 дақиқада ўқилади

Москвада доллар курси 84 рублдан ошиб, евро курси 93 рублга яқинлашди

Россияда доллар курси бугун, 21 январь куни 84 рубллик максимумни ҳам забт этди. Бу ҳақда валюта биржаси маълумотлари кўрсатиб турибди.

Москва валюта биржасида 21 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:33да доллар курси 84,81 рублга етган ва яна бир тарихий рекорд қайд этилган.

Москва биржасида евро курси ҳам ўсиб бормоқда. Айни вақтда евро нархи 92,55 рублни ташкил қилди.

Рублнинг нархи тушиб кетишига дунё бозорида нефтнинг нархи арзонлашаётгани сабаб бўлмоқда.

ICE биржасида бугунги савдо чоғида Brent маркали нефт фьючерсининг нархи яна 0,22 фоизга тушди. Яъни ҳозир савдо қилинаётган нефть шу йилнинг март ойида баррелига 27,77 доллардан етказиб берилади.