Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 12:29 / 28.01.2016
6041
1 дақиқада ўқилади
Brent маркасидаги 1 баррель нефть нархи 33 доллардан ошди
27 январь куни Brent маркасидаги нефть нархи 33 доллардан ошди. Лондон биржасида ушбу маркасидаги нефть Тошкент вақти билан соат 21:45да 1,31 долларга (4,12 фоиз) ошди ва бир баррели 33,11 долларга баҳоланди.
WTI маркасидаги нефть нархи Нью-Йорк товар биржасида (NYMEX) 1,04 долларга (3,31 фоиз) ошган ва бир баррели 32,49 долларга баҳоланган.
Аввалроқ АҚШ энергетика вазирлиги ҳисоботида нефть захираси мамлакатда сўнгги 85 йилдаги рекорд даражага етгани маълум қилинганди.